2023
Toshkent xalqaro kinofestivali-XIV
XIV Тошкент халқаро кинофестивали (кейинги ўринларда - Фестиваль деб юритилади) миллий кинематографиянинг азалий анъаналарини асраб-авайлаш ва ривожлантириш, Ўзбекистон Республикасида маданий-маърифий фаолиятни янада тараққий эттириш ҳамда халқаро миқёсда маданий алоқаларни ўрнатиш, ватанпарварлик ҳис-туйғуларини тарбиялаш, халқлараро дўстлик ва биродарликни мустаҳкамлаш, турли мамлакатлар ўртасидаги ижодий ҳамкорлик кўламини кенгайтириш, оламга машҳур Тошкент халқаро кинофестивалини қайта тиклаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 апрелда қабул қилинган ПҚ-6202-сонли «Кино санъати ва саноатини янги босқичга олиб чиқиш, соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилмоқда.