2023
Тошкент Халқаро Кинофестивали-VIII
1984 йилда ўтказилган Тошкент халқаро кинофестивали доирасида “Севгининг аянчли эртаги” (Туркманистон), “Низомий” (Озарбайжон), “Баҳор ўтмоқда” (Грузия), “Айбингни юв” (Қозоғистон), “Бўрининг ўраси” (Қирғизистон), “Олов” (Арманистон), “Тутқун” (Тожикистон) каби совет бадиий фильмларининг расмий намойишлари бўлиб ўтган.
Қисқа метражли фильмлар намойиши рўйхатига “Каспий: инсонлар ва нефть” (Озарбайжон), “Анор ҳақида” (Озарбайжон), “Арманистон сизни кутмоқда” (Арманистон), “Бизнинг маликамиз” (Тожикистон), “Махтумқули-Фраги” (Туркманистон) каби фильмлар киритилган.
Фестиваль доирасида Ҳиндистон, Туркия, Корея ва Колумбия киноижодкорларнинг матбуот анжумани бўлиб ўтган.
Тадбир давомида кинобозор ҳам ўтказилган. Унда “Соҳил”, “Ёлғиз ётоқхона”, “Енгилмас”, “Тутқун”, “Саёҳатлар эртаги”, “Мағрур бургут”, “Ҳаёт муҳаббатидан яраланган ўлим”, “Волми ороли”, “Янги учувчи”, “Ринг”, “Юрак титроғи” каби фильмлар намойиш этилган.
Актёр ва режиссёр Родион Нахапетов, туркман актрисаси Майд Аймедова, россиялик режиссёр Никита Михалков, колумбиялик анимацион режиссёр Фернандо Лаверде, туркиялик продюсер Сабаҳат Дуру, кубалик кино ишлаб чиқариш саноатининг вакили Марио Чан, учувчи-космонавт Владимир Жонибеков ва кинодраматург Алексей Спешнев каби юлдузлар фестивалда фахрий меҳмон сифатида иштирок этишган.