2023
Тошкент Халқаро Кинофестивали-VI
Олдинги кинофестивалларда бўлгани каби, 1980 йилда ўтказилган Тошкент халқаро кинофестивали доирасида ҳам кино бозори ташкил этилиб, унда барча совет республикаларида яратилган фильмлар кенг намойиш этилган.
Тижорат намойишлари 1979–1980 йилларда суратга олинган янги фильмлардан ташкил топган. Индивидуал буюртма асосида кино бозори иштирокчиларига аввалги йилларда суратга олинган совет фильмлари ҳам намойиш этилган. Осиё, Африка ва Лотин Америкаси телевидениеси вакиллари учун тематик дастурлар тайёрланган. Улар орасида “Совет цирки”, “Сеними, шошмай тур!”, “Болалар ва ёшлар учун”, “Спорт”, “СССР бугун”, “СССР халқлари маданияти” фильмлари ҳам кўрсатилган.
Кино бозорида намойиш этилган совет бадиий фильмлари орасида “Сибириада”, “Қанотлар тўғрисида поэма”, “И.И. Обломов ҳаётидаги бир неча кун”, “Кузги марафон”, “Али Бобо ва қирқ қароқчининг саргузаштлари”, “Учувчи Пиркснинг суриштируви” ва бошқа фильмлар ҳам мавжуд эди.
Фильмлар Киночилар уйи, “Ўзбекфильм” киностудияси ва Ўзбекистон илмий-оммабоп ва ҳужжатли фильмлари студиясининг томоша залларида намойиш этилган.