2023
Тошкент Халқаро Кинофестивали-X
Анъанага кўра ушбу йил ҳам Тошкент шаҳри учта қитъанинг киноижодкорлари учун диққат марказига айланган. Фестиваль анъаналари доимий равишда ўзгариб турган, янги ўзгаришлар киритилган ва нафақат кинематография соҳаси, балки бутун дунё ҳамжамияти учун келажак истиқболларини ишлаб чиққан.
Шундай қилиб, 1988 йилда кинофестиваль дастурига биринчи маротаба ўзгартириш киритилган ва у танловга айланган. Ўша йил махсус мукофотлар билан ҳам эсда қолган: фестивалнинг Гран-при соҳибига “Олтин Семурғ”, энг яхши эркак роли учун “Олтин арча”, энг яхши аёл роли учун “Олтин лола” мукофоти берилган. Дебютантлар “Кумуш Семурғ” мукофоти билан тақдирланган.
Кинофестиваль доирасида журналистлар учун матбуот анжуманлари, Тошкентнинг диққатга сазовор жойлари билан танишиш, “Халқлар дўстлиги” саройида бўлиб ўтган Осиё, Африка ва Лотин Америкаси мамлакатлари Халқаро кинофестивали очилиш маросими каби тадбирлар бўлиб ўтган.
Фестиваль доирасида меҳмонлар ва иштирокчилар учун бадиий фильмларнинг намойиши, бадиий фильмларнинг танлов асосида намойиши, ҳужжатли ва қисқа метражли фильмларнинг намойиши, шунингдек “Ўзбекфильм” киностудиясида фестиваль иштирокчилари ва меҳмонларининг кинематографлар билан учрашуви бўлиб ўтган.
Танлов дастури биринчи марта 1988 йилда киритилган. Ташкилотчилар томонидан қўшимча тадбирлар туркуми ишлаб чиқилган. “Юлдузлар хиёбони” халқ ижодиёти фестивали, “Анор чойхонаси” тадбирлар тўплами, “Ер шарини болаларга берайлик!” дастури, халқ ҳунармандлари иштирокидаги ҳунармандчилик ҳовлиси, Ўзбекистон меъморлари кўргазмаси каби тадбирлар ўтказилган. Танлов дастурига Кавказ, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон Республикаларида суратга олинган фильмлар намойиши, “Ретроспектива” дастури ва ёш киноижодкорларнинг бадиий ва ҳужжатли фильмлари намойиши ҳам киртилган.
Таниқли маданият ва санъат арбоблари, жамоат ва сиёсий арбоблар, журналистлар, таниқли режиссёрлар ва актёрлар кинофестивалда меҳмон сифатида иштирок этишган.