Агентство кинематографии Узбекистана предложило партнерам из СНГ обмениваться золотым кинофондом
Ўзбекистон Кинематография агентлиги МДҲ давлатларининг олтин кино фондини мамлакатлар телеканаллари ўртасида айирбошлашни, шунингдек, бир-бири билан боғланиб, соҳа муаммоларини муҳокама қиладиган кино ижодкорларидан иборат ёшлар қўмитасини ташкил этишни таклиф қилди. Бу ташаббусни Ўғузхон номидаги "Туркманфилм" киностудияси вакиллари қўллаб-қувватлаб, Туркманистон Президенти ёшларга йўл бериш, уларга ўз фильмларини яратиш учун барча шарт-шароитлар билан таъминлаш ҳақида қайғураётганини таъкидлади.
Бу таклиф бўлиб ўтган XIV Тошкент халқаро кинофестивалининг Бизнес форумида билдирилган эди.