Asosiy Kinofilmlar Yangiliklar Tarix Media Qiziqarli Joylar Kino 5 kunda Programma Jahon kino kunlari
© 2021 Toshkent Xalqaro Kinofestivali

Tarix Toshkent Xalqaro Kinofestivali Festivalning

Toshkent xalqaro kinofestivali uzoq tarixga ega va 1968-1997 yillarda O'zbekiston poytaxtida bo'lib o'tgan dunyoga mashhur Osiyo, Afrika va Lotin Amerikasi kinofestivali an'analarining davomidir.

* Film festivali toifadagi maqomga ega edi «А» akkreditatsiya FIAPF

  • Bu ko'plab mamlakatlar va qit'alarni birlashtirgan yuqori darajadagi festival edi. Birinchi festivalda 49 Osiyo va Afrika mamlakatlari vakillari ishtirok etishdi.
  • - 1976 yilda Lotin Amerikasi vakillari unda birinchi marta qatnashganidan beri, bu uchta qit'aning festivaliga aylandi.
  • -1988 yildan boshlab Osiyo, Afrika va Lotin Amerikasi kinofestivali dasturida tanlov dasturi boshlandi.
    • Festival Gran-pri egalari 'Oltin Semurg' haykalchasini, eng yaxshi erkak aktyor 'Oltin Archa', eng yaxshi ayol rollari 'Oltin lola', 'Kumush Semurg' esa eng yaxshi debyut nominatsiyasida g'oliblar. Festival mehmonlari taniqli kinoijodkorlar, madaniyat xodimlari, jamoat va siyosiy arboblar edi.
  • 1992 yilda festivalda 600 dan ortiq taklif etilgan mehmonlar ishtirok etishdi.
  • Raj Kapur, Mithun Chakraborti, Amitab Bachan, Nikita Mixalkov, Chingiz Aytmatov, Anjela Devis, Elisabet Aguilar Gonsales, Sergey Gerasimov, Tamara Makarova, Nonna Mordyukova, Irina Miroshnichenko, Amerikaning Kann kinofestivali prezidenti va boshqa ko'plab vazirlar

Тошкент Халқаро Кинофестивали-XIII

  • Тошкент халқаро кинофестивали илк бор 1968 йилда бўлиб ўтган. 1990 йилгача фестиваль мунтазам равишда ҳар икки йилда бир ўтказилган. «Тинчлик, ижтимоий тараққиёт ва халқлар озодлиги учун» деган эзгу шиор йилдан йилга ушбу тадбирнинг Осиё, Африка ва Лотин Америкаси мамлакатлари кино санъатининг энг яхши намуналарини оммалаштириш ва рағбатлантириш, ушбу мамлакатларнинг ижодий тараққиётига кўмаклашиш ҳамда халқлар ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлаш каби асосий мақсадларини белгилаб берди. Шуни қайд этиш керакки, Лотин Америкаси мамлакатлари фестивалга 1976 йилдангина қўшилди.  Биринчи кинофестиваль дастури 39 та мамлакат фильмларини  ўз ичига олганди, унинг иширокчилари ва меҳмонлари эса 49 та миллат киноижодкорлари бўлди.  Ҳар сафар фестиваль халқаро миқёсдаги муҳим ижтимоий-сиёсий ҳодисага айланарди. Айнан шу сабабли, унга йилдан йилга қизиқиш ўсди.

    Бешинчи Тошкент кинофестивалида дунёнинг 85 та, жумладан, Осиёнинг 22 та, Африканинг 34 та, Лотин Америкасининг 11 та мамлакатидан кино ижодиёти намуналари намойиш этилди. Илк бор Австралия ва Янги Зеландия вакилларининг бадиий фильмлари расмий намойишга қўйилди. Ва шу сафар кинофестиваль ишида БМТ, ЮНЕСКО, Фаластинни озод қилиш ташкилоти, Чили ватанпарвар кучлари сингари халқаро ташкилотлар  фаол иштирок этишди.

    1978 йилда фестиваль ўз тарихидаги янги даврни очиб берди. Ўз кино санъати ҳақида олдин ҳатто орзу ҳам қила олмаган давлатларнинг ишлари илк бора намойишларнинг расмий дастуридан ўрин олди. Улар орасида Бурунди, Гамбия, Гана, Гвинея, Замбия, Камерун, Мали, Нигер, Нигерия, Сенегал, Того, Тунис ва бошқа қатор давлатлар бор эди. Тошкент кинофестивали шунчаки фильмлар премьера сифатида намойиш этиладиган жой эмас, аллақачон уч қитъанинг асл кино санъатини Европа кинематографиясига яқинлаштиришга йўл очган ҳолда, унинг оммалашувини янги даражага кўтариш, афро-осиёлик ва лотин америкалик киноижодкорлар ўртасида ижодий ҳамда бизнес алоқаларини кенгайтириш майдонига айланмоқда.

Тошкент Халқаро Кинофестивали-XIII

Тошкент Халқаро Кинофестивали-XII

  • 1997 йилда ўтказилган Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими Халқлар дўстлиги саройида бўлиб ўтган.

    Кинофестиваль дастурига матбуот анжумани, бадиий фильмларнинг танлов дастури доирасидаги намойиши, музей, театр ва концерт залларига ташрифлар, Тошкентнинг диққатга сазовор жойлари билан танишиш, иштирокчилар ва меҳмонлар томонидан Алишер Навоий ҳайкали пойига гул қўйиш, режиссёр Наби Ғаниев ва Худойберган Девонов томонидан суратга олинган фильмларнинг ретроспектив намойишлари каби тадбирлар киритилган.

    Кинофестиваль доирасида ўтказилган танловда “Буюк Амир Темур” (Ўзбекистон), “Ҳамма ёқ қор билан қопланган” (Ўзбекистон), “Аждарҳо шаҳрининг тарихи” (ХХР), “Абай” (Қозоғистон), “Ўтмиш соялари” (Грузия), “Мен ёнаман”, “Ядним”, (Туркманистон), “Актёр” (Эрон), “Сардори Бегим” (Ҳиндистон), “Оқ ипак” (Малайзия), “Алвидо, азизим” (Жанубий Корея), “Гунгат” (Покистон), “Ўзга вақт” (Озарбайжон), “Сўнмас чиннигуллар” (Туркия),“Рус тилида севги-2” (Россия) каби фильмлар намойиш этилган.

    Мамлакатлар ўртасида кино алмашинувини кенгайтириш мақсадида “Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан кинобозор ташкил этилган, унда киностудиялар, продюсерлар, экспортчилар, прокатчилар, кинотеатрлар эгалари ва кинокомпанияларнинг иштироки таъминланган.

     “Қозоғистон” кинотеатрида ўзбек киноси асосчиларидан бири Наби Ғаниевнинг фильмлари ретроспективаси ўтказилган. Ретроспектива “Тоҳир ва Зуҳра” фильмининг намойиши билан бошланган.

    Айнан шу кинотеатрда биринчи ўзбек киноижодкори Худойберган Девоновнинг фильмлари ретроспективаси бўлиб ўтган. ХХ асрнинг бошларида Худойберган Девонов томонидан суратга олинган кинохроника кадрлари, шунингдек, унинг ҳаёти ва фаолияти ҳақидаги ҳужжатли фильм намойиш этилган.

    Таъкидлаш жоизки, фестиваль давомида “Ўзбекистон кино ва театр рассомлари” кўргазмаси бўлиб ўтган, унда турли авлод усталари ижодининг панорамаси намойиш этилган. Кўргазмада исмлари ўзбек бадиий киноси шаклланиши тарихи билан боғлиқ бўлган рассомларнинг асарлари ва ёш рассомларнинг театрлаштирилган томошалари учун эскизлари намойиш этилган. Варшам Еремян, Наримон Рахимбоев, Эмонуэл Калантаров, Георгий Брим, Садритдин Зиямухамедов, Зебо Носирова, Бобур Исмоилов, Руслан Камалетдинов каби ижодкорларнинг ишлари намойиш этилган.

    Фестиваль якунида ҳокимият номидан фестиваль меҳмонлари ва иштирокчилари шарафига “Чилонзор” ресторанида зиёфат уюштирилган. Фуршет жуда жонли ва илиқ муҳитда ўтган. “Ялла”, “Наво” ансамбли, “Маданият академияси” оркестрининг бадиий раҳбари Исмоил Жалилов ва бошқа санъаткорларнинг чиқишлари тадбирга ўзгача завқ бахш этган.

Тошкент Халқаро Кинофестивали-XII

Тошкент Халқаро Кинофестивали-XI

  • 1992 йилда ўтказилган Тошкент халқаро кинофестивалига Раж Капур, Митҳун Чакраборти, Амитабҳ Баччан, Никита Михалков, Чингиз Айтматов, Анжела Девис, Элизабет Агуилар Гонсалес, Сергей Герасимов, Тамара Макарова, Нонна Мордюкова, Ирина Мирошниченко, Канн кинофестивалининг президенти, Африка ва Лотин Америкасининг вазирлари каби кўплаб таниқли меҳмонлар таклиф этилган.

    Фестиваль давомида киноижодкорлар иштирокида матбуот анжуманлари, танлов ва ахборот намойиши доирасида фильмлар намойиши, фестиваль меҳмонларини Тошкентнинг диққатга сазовор жойлари билан таништириш каби тадбирлар бўлиб ўтган, Самарқандга саёҳат давомида меҳмонлар ёдгорликлар ва қадимги шарқ меъморчилиги билан танишиш имкониятига эга бўлишган.
    Намойиш дастури қуйидаги фильмларни ўз ичига олган: “Ватанпарварлик комедияси” (Россия), “Оғзаки хабар” (Сурия), “Биз яшаётган дунё” (Ҳиндистон), “Бенжамин аёли” (Мексика).

    Шу қаторда, мавжуд анъанага кўра, XI Тошкент халқаро кинофестивали доирасида Тошкент шаҳри Санъат саройида ва кинотеатрларда ҳам фильмлар намойиш этилган, у ерда қуйидаги фильмларнинг намойиши ўтказилган:

    “Севги косаси” (Япония), “Қари модель” (Мексика), “Мираж” (Ҳиндистон), “Жамал Камаки” (Туркия), “Хенна”, 2 қисм (Ҳиндистон), “Ашвани”, 2 қисм (Ҳиндистон), “Кунг фу қироли” (Хитой), “Полиция” (Франция), “Жозиба”, 2 қисм (Ҳиндистон), “Ҳаёт қўшиғи” (Туркия), “Леопард операцияси” (Хитой), “Етим”, 2 қисм (Ҳиндистон), “Улуғвор муҳаббат туйғуси”, 2 қисм (Покистон).

    “Имон” ижодий уюшмаси асосчилари Жасур Исҳоқов ва Рустам Саъдуллаев ўзларининг “Кетма” фильмини намойиш этишган.

    Кинофестиваль доирасида фильмларнинг ретроспектив намойишлари ҳам бўлиб ўтган. Хусусан, Рандҳир Капур, унинг укаси ва Ҳиндистон делегациясининг бошқа аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Давлат кинокомпанияси раиси Х. Жўраев билан учрашувда фильмлар намойиши учун кинофестиваль дирекциясига ўз миннатдорчилигини билдириб ўтишган.

    Таъкидлаш жоизки, 1992 йилда кинофестивалда 100 дан ортиқ журналист иштирок этган.

Тошкент Халқаро Кинофестивали-XI

Тошкент Халқаро Кинофестивали-X

  • Анъанага кўра ушбу йил ҳам Тошкент шаҳри учта қитъанинг киноижодкорлари учун диққат марказига айланган. Фестиваль анъаналари доимий равишда ўзгариб турган, янги ўзгаришлар киритилган ва нафақат кинематография соҳаси, балки бутун дунё ҳамжамияти учун келажак истиқболларини ишлаб чиққан.

    Шундай қилиб, 1988 йилда кинофестиваль дастурига биринчи маротаба ўзгартириш киритилган ва у танловга айланган. Ўша йил махсус мукофотлар билан ҳам эсда қолган: фестивалнинг Гран-при соҳибига “Олтин Семурғ”, энг яхши эркак роли учун “Олтин арча”, энг яхши аёл роли учун “Олтин лола” мукофоти берилган. Дебютантлар “Кумуш Семурғ” мукофоти билан тақдирланган.

    Кинофестиваль доирасида журналистлар учун матбуот анжуманлари, Тошкентнинг диққатга сазовор жойлари билан танишиш, “Халқлар дўстлиги” саройида бўлиб ўтган Осиё, Африка ва Лотин Америкаси мамлакатлари Халқаро кинофестивали очилиш маросими каби тадбирлар бўлиб ўтган.

    Фестиваль доирасида меҳмонлар ва иштирокчилар учун бадиий фильмларнинг намойиши, бадиий фильмларнинг танлов асосида намойиши, ҳужжатли ва қисқа метражли фильмларнинг намойиши, шунингдек “Ўзбекфильм” киностудиясида фестиваль иштирокчилари ва меҳмонларининг кинематографлар билан учрашуви бўлиб ўтган.

    Танлов дастури биринчи марта 1988 йилда киритилган. Ташкилотчилар томонидан қўшимча тадбирлар туркуми ишлаб чиқилган. “Юлдузлар хиёбони” халқ ижодиёти фестивали, “Анор чойхонаси” тадбирлар тўплами, “Ер шарини болаларга берайлик!” дастури, халқ ҳунармандлари иштирокидаги ҳунармандчилик ҳовлиси, Ўзбекистон меъморлари кўргазмаси каби тадбирлар ўтказилган. Танлов дастурига Кавказ, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон Республикаларида суратга олинган фильмлар намойиши, “Ретроспектива” дастури ва ёш киноижодкорларнинг бадиий ва ҳужжатли фильмлари намойиши ҳам киртилган.

    Таниқли маданият ва санъат арбоблари, жамоат ва сиёсий арбоблар, журналистлар, таниқли режиссёрлар ва актёрлар кинофестивалда меҳмон сифатида иштирок этишган.

Тошкент Халқаро Кинофестивали-X

Тошкент Халқаро Кинофестивали-IX

  • Тошкент халқаро кинофестивали очилишидан аввал “Ўзбекистон” меҳмонхонасининг олдини каптарлар ўраб олган. Ушбу ажойиб кўринишда фестивалнинг “Тинчлик, ижтимоий тараққиёт ва халқларнинг эркинлиги учун!” шиорига урғу берилган.

    Бундай кенг кўламли ва муҳим тадбир арафасида ташкилотчилар Тошкентни мавзуга оид баннерлар ва меҳмондўстлик белгиси сифатида ёрқин ёзувлар билан безатишган.

    Кинофестивалнинг очилишига турли соҳаларнинг таниқли вакиллари таклиф қилинган: академик, Нобель мукофоти совриндори Евгений Чазов, Киноижодкорлар уюшмаси кенгаши котиби Михаил Ульянов, Киноижодкорлар уюшмаси кенгашининг биринчи котиби Анатолий Кабулов, кинорежиссёр Элёр Ишмуҳамедов, авиация генерал-майори, учувчи-космонавт Владимир Жонибеков ва бошқалар.

    Фестиваль дастури доирасида бир қатор тадбирлар бўлиб ўтган, шу жумладан, матбуот анжуманлари, Тошкентнинг диққатга сазовор жойлари билан танишиш, Республика санъат усталарининг концерти, ижодкор ёшлар билан учрашув, ижодий мунозаралар, фестиваль қатнашчилари ва меҳмонларининг “Ўзбекфильм” киностудиясида киноижодкорлар билан учрашуви.

    Кинофестиваль доирасида ўтказилган фильмлар намойиши Санъат саройида бўлиб ўтган. “Севги тарихи” (Бангладеш), “Шико” (Бразилия), “Мирзонинг башмоғи” (Эрон), “Дўст” (Таиланд), “Довуд учун келин” (Куба), “Бизнинг маданият” (Нигерия), “Берк ва Уиллз” (Австралия), “Леопардлар вақти” (Мозамбик) ва бошқа фильмлар намойиш этилган.

    Қуйидаги қисқа метражли фильмлар ҳам намойиш этилган: “Болалик билан нима қилдингиз?” (Куба), “Қўшнилар” (Куба), “Қиш кунининг ранглари” (Арманистон), “Колибай боғи” (Қозоғистон), “Никарагуанинг ғалабаси” (Никарагуа), “Халқ шоири” (Туркманистон), “Қуш сайраши” ( Озарбайжон) ва бошқалар.

    Расмий дастур доирасида қуйидаги совет фильмлари ҳам намойиш этилган: “Орзу қучоғи”, “Славянканинг хайрлашуви”, “Яшил тепаликдаги уйим”, “Фраги – бахтдан ажралган”, “Кузги ёмғир ўтгунча”, “Шаҳризоданинг яна бир туни” ва бошқа фильмлар.

    Шунингдек, кинофестиваль доирасида кинобозор фаолияти ташкил этилган. Унда 80 дан ортиқ мамлакатлардан продюсерлар, экспортчилар, импортчилар, прокатчилар, кинотеатр эгалари иштироки таъминланган. Кинобозорда 1985–1986 йилларда намойиш этилган йигирмадан зиёд совет фильмлари тақдим қилинган, улар Киночилар уйида, “Ўзбекфильм” киностудиясида ва Илмий-оммабоп ва ҳужжатли фильмлар студиясида намойиш этилган. Ҳаммаси бўлиб кинобозорда Африканинг 11 мамлакати, Лотин Америкасининг 7 мамлакати, Яқин Шарқнинг 7 мамлакати, Осиёнинг 5 давлати, шунингдек, Европа, Австралия ва Янги Зеландиянинг вакиллари иштирок этишган. Умумий ҳисобда, 48 мамлакатдан 100 дан ортиқ иштирокчи қатнашган.

    Кинофестиваль доирасида ёш киноижодкорларга ретро фильмларни намойиш этиш мақсадида “Фильмлар ретроспективаси” тадбири ташкил этилганлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим. Намойиш Тошкентдаги “Искра” кинотеатрида бўлиб ўтган. Дастурга СССР, Вьетнам, Куба, Бразилия, Мексика, Никарагуа, Япония, Марокаш, Австралия, Янги Зеландия кинофильмларии киритилган.

    Анъанага айланиб улгурган ВГИК битирувчиларининг учрашуви ушбу йил ҳам бўлиб ўтган. Ушбу тадбир учун Киночилар уйида иккита кўргазма ташкил этилган: “Биз ВГИКда ўқиймиз”, “Африка ранглари”.

    Шунингдек, Бразилия, Эрон, Шимолий Корея, Куба, Никарагуа, Грузия, Мозамбик, Хитой, Нигерия, Тожикистон, Сурия, Япония, Туркия, Туркманистон, Вьетнам, Покистон, Нигер, Қозоғистон, Тунис, Аргентина, Шри-Ланка, Перу, Салвадор киноижодкорлари иштирокида матбуот анжуманлари ўтказилган.

    Халқаро кинофестиваль доирасида журналистлар ўша даврнинг кўплаб таниқли режиссёрлари, сценарий муаллифлари ва маданият арбоблари билан мулоқот қилишга муваффақ бўлишган.

Тошкент Халқаро Кинофестивали-IX

Тошкент Халқаро Кинофестивали-VIII

  • 1984 йилда ўтказилган Тошкент халқаро кинофестивали доирасида “Севгининг аянчли эртаги” (Туркманистон), “Низомий” (Озарбайжон), “Баҳор ўтмоқда” (Грузия), “Айбингни юв” (Қозоғистон), “Бўрининг ўраси” (Қирғизистон), “Олов” (Арманистон), “Тутқун” (Тожикистон) каби совет бадиий фильмларининг расмий намойишлари бўлиб ўтган.

    Қисқа метражли фильмлар намойиши рўйхатига “Каспий: инсонлар ва нефть” (Озарбайжон), “Анор ҳақида” (Озарбайжон), “Арманистон сизни кутмоқда” (Арманистон), “Бизнинг маликамиз” (Тожикистон), “Махтумқули-Фраги” (Туркманистон) каби фильмлар киритилган.

    Фестиваль доирасида Ҳиндистон, Туркия, Корея ва Колумбия киноижодкорларнинг матбуот анжумани бўлиб ўтган.

    Тадбир давомида кинобозор ҳам ўтказилган. Унда “Соҳил”, “Ёлғиз ётоқхона”, “Енгилмас”, “Тутқун”, “Саёҳатлар эртаги”, “Мағрур бургут”, “Ҳаёт муҳаббатидан яраланган ўлим”, “Волми ороли”, “Янги учувчи”, “Ринг”, “Юрак титроғи” каби фильмлар намойиш этилган.

    Актёр ва режиссёр Родион Нахапетов, туркман актрисаси Майд Аймедова, россиялик режиссёр Никита Михалков, колумбиялик анимацион режиссёр Фернандо Лаверде, туркиялик продюсер Сабаҳат Дуру, кубалик кино ишлаб чиқариш саноатининг вакили Марио Чан, учувчи-космонавт Владимир Жонибеков ва кинодраматург Алексей Спешнев каби юлдузлар фестивалда фахрий меҳмон сифатида иштирок этишган.

Тошкент Халқаро Кинофестивали-VIII

Тошкент Халқаро Кинофестивали-VII

  • 1982 йил 25 май куни Дўстлик Саройида Осиё, Африка ва Лотин Америкаси VII Тошкент халқаро кинофестивали байроғи кўтарилган. Фестивалнинг тантанали очилишида Ўзбекистон санъат усталарининг катта байрам концерти намойиш этилган.

    Фестиваль доирасида Тошкент жамоатчилиги вакилларининг Африканинг озод этилиши кунига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтган, унда фестиваль меҳмонлари ҳам иштирок этишган. Фестиваль давомида фильмлар намойиши, матбуот анжуманлари, зиёфатлар бўлиб ўтган.

    Фестиваль меҳмонларига Тошкент ва Бухоронинг тарихий обидалари ва диққатга сазовор жойлари билан танишиш имконияти тақдим этилган, музейлар ва Тошкент метрополитенига ташрифлар уюштирилган.

    Фестивалда 95 мамлакат ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этишган. Тошкентга Осиё, Африка ва Лотин Америкасининг 75 давлатида суратга олинган фильмлар олиб келинган, 190 дан ортиқ киноижодкорлар ташриф буюрган. Фестивалда совет киноижодкорларидан иборат делегация ҳам иштирок этган. Кинофестиваль дастурига 75 та бадиий ва 80 га яқин ҳужжатли ва қисқа метражли фильмлар киритилган.

Тошкент Халқаро Кинофестивали-VII

Тошкент Халқаро Кинофестивали-VI

  • Олдинги кинофестивалларда бўлгани каби, 1980 йилда ўтказилган Тошкент халқаро кинофестивали доирасида ҳам кино бозори ташкил этилиб, унда барча совет республикаларида яратилган фильмлар кенг намойиш этилган.

    Тижорат намойишлари 1979–1980 йилларда суратга олинган янги фильмлардан ташкил топган. Индивидуал буюртма асосида кино бозори иштирокчиларига аввалги йилларда суратга олинган совет фильмлари ҳам намойиш этилган. Осиё, Африка ва Лотин Америкаси телевидениеси вакиллари учун тематик дастурлар тайёрланган. Улар орасида “Совет цирки”, “Сеними, шошмай тур!”, “Болалар ва ёшлар учун”, “Спорт”, “СССР бугун”, “СССР халқлари маданияти” фильмлари ҳам кўрсатилган.

    Кино бозорида намойиш этилган совет бадиий фильмлари орасида “Сибириада”, “Қанотлар тўғрисида поэма”, “И.И. Обломов ҳаётидаги бир неча кун”, “Кузги марафон”, “Али Бобо ва қирқ қароқчининг саргузаштлари”, “Учувчи Пиркснинг суриштируви” ва бошқа фильмлар ҳам мавжуд эди.

    Фильмлар Киночилар уйи, “Ўзбекфильм” киностудияси ва Ўзбекистон илмий-оммабоп ва ҳужжатли фильмлари студиясининг томоша залларида намойиш этилган.

Тошкент Халқаро Кинофестивали-VI

Тошкент Халқаро Кинофестивали-V

  • 1978 йилги Тошкент халқаро кинофестивали доирасида 70 дан ортиқ ижодий учрашувлар ташкил этилган. Уларда Афғонистон, Экваториал Гвинея, Ҳиндистон, Япония, Мексика, Сенегал, Мўғулистон, Боливия, Кабо-Верде, Австралия, Судан, Мали, Гаяна актёрлари ва режиссёрлари иштирок этишган. Ижодий учрашувларда 128 мингдан ортиқ томошабин қатнашган.

    Тадбирнинг фестиваль дастури ёрқин, таъсирчан ва воқеаларга бой тарзда ўтган. Ўзбекистон ССР Халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмаси, Ленин музейининг Тошкент филиали, Санъат музейи, Халқлар дўстлиги музейи, Ўзбекистон тарихи музейи, Амалий санъат музейига экскурсиялар ташкил этилган. Фестиваль қатнашчилари ва меҳмонлари Тошкент театрлари ва циркка ҳам ташриф буюришган.

    Шахсий буюртма бўйича экскурсиялар ҳам ташкил этилган. Ҳиндистонлик киноижодкорлар Тошкент политехника институти талабалари билан учрашув ўтказишган. Эфиопия делегацияси Республика Телевидение маркази фаолияти билан, Танзаниянинг киноижодкорлари “Ўзбекфильм” киностудиясида кино ишлаб чиқариш шароитлари билан яқиндан танишишган.

    Шунингдек, кинофестиваль доирасида матбуот анжуманлари ва фестиваль фильмларининг намойишлари бўлиб ўтган.

    Таъкидлаб ўтиш керакки, Тошкент халқаро кинофестивалида “Сафари”, “Тоғлар ва денгиз”, “Маданий тикланиш”, “Барнабас”, “Паранжи”, “Биринчи қадам”, “Нигер дарёсида”, “Бансони”, “Жанг”, “1 май”,  “Дала” ва бошқа қисқа метражли фильмларнинг намойиши бўлиб ўтган.

    Фильм бозорининг фаолиятида 42 мамлакатдан ташриф буюрган 71 нафар кинопрокат компанияларининг вакиллари иштирок этишган. Кино бозорининг асосий дастурида 1977–1978 йилларда ишлаб чиқарилган 53 совет бадиий фильми намойиш этилган. Телевидение вакиллари учун 13 та совет бадиий фильмлари ва 101 та қисқа метражли фильмлар намойиш этилган.

    Фестиваль доирасида ташкил этилган кино бозорида чет эллик киноижодкорлар билан 40 дан ортиқ шартномалар имзоланган, 100 га яқин совет фильмлари сотилган. СССРда яратилган “Севги ва ғазаб”, “Нафрат”, “Транс-Сибирь экспресси”, “Пятницкая устидаги таверна”, “Фронт ортидаги фронт” фильмлари дистрибьюторлар орасида катта муваффақиятларга эришган.

    Тошкент халқаро кинофестивалини ёритишда 228 нафар журналист, шу жумладан, 76 нафар хорижий матбуот вакиллари қатнашган.

Тошкент Халқаро Кинофестивали-V

Тошкент Халқаро Кинофестивали-IV

  • 1976 йилги Тошкент халқаро кинофестивали таркибига Лотин Америкаси вакилларини ҳам қўшган ҳолда, ўз доирасида уч қитъани бирлаштирди. Шу тариқа кинофестивалнинг «Тинчлик, ижтимоий тараққиёт ва халқлар эркинлиги учун» шиори янада баралла янгради.

    1976 йилги кинофестиваль дастури, шаклланган анъанага кўра, ўз қамровига қатор тадбирларни олган, улар қаторида меҳмонлар севиб кутадиган сафарлар – Ўзбекистоннинг гўзал шаҳарларига саёҳатлар; кинонамойишлар дастури, кинематографчилар форуми, журналистлар учун пресс-намойишлар ва бошқалар бор.

    Тақдим этилган картиналар сирасидан "Солдат юриб борарди", "Корвалан юраги", "Қўриқ ер", "Ер ягона", "Ўзбек атласи", "Гўри Амир" каби ҳужжатли ва илмий-оммабоп фильмлар намойиш этилди. Шунингдек, мультипликацион фильмлар намойиши ҳам ташкиллаштирилди, улар қаторига "Букри Тойчоқ", "Чўпон ва гўзал малика ҳақида эртак", "Сеними, шошмай тур!" (9-сон), "Сенга юлдуз бераман", "Тумандаги типратикан" мультфильмлари кирди.

    1976 йил кино бозори совет режиссёрлари асарларини тақдим этди. Киночилар уйида илк бор "Оқ кема", "Оловли соҳил", "Табор кўкка йўл олади", "Ўзимга қабул қиламан", "Сентябрь кириб келганда" каби қатор фильмлар намойиш қилинди. Умумий ҳисобда асосий дастурга 25 та янги фильм киритилди.

    Шунингдек, бу йилнинг кино намойишлари Лотин америкалик киночилар картиналари билан бойиди. «Ўзбекфильм» студияси заллари, Ҳужжатли ва илмий-оммабоп фильмлар студияси Осиё, Африка, Лотин Америкаси, Европа мамлакатларининг 100 дан зиёд бадиий фильмларини тақдим этди.

    Фестиваль доирасида иштирокчилар ва меҳмонларнинг Ўзбекистон кинематографчилари билан ижодий учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув сўнгида "Одамлар ичра якка" ва "Шоҳимардон" фильмлари намойиш этилди.

    Ҳар йили Тошкент халқаро кинофестивали киносаноат усталарини бирлаштирувчи марказга айланар, янги номларни кашф қилар ва сарҳадларни кенгайтирар эди. 1976 йил фестиваль ҳаётида 1968 йилда бошланган кинони ривожлантириш ва тараққиёт сари илгари силжитиш бўйича ишлар нафақат мамлакат ва шаҳарларни, балки қитъаларни бирлаштиргани билан рамзли бўлиб тарихга кирди.

Тошкент Халқаро Кинофестивали-IV

Тошкент Халқаро Кинофестивали-III

  • Учинчи Тошкент халқаро кинофестивалида Осиё ва Африканинг 45 мамлакати вакиллари, СССР республикалари делегациялари, БМТ ва ЮНEСКО вакиллари иштирок этишган.

    Фестивалда Осиё, Африка, Европа ва Американинг 66 давлатидан ташриф буюрган 313 вакил иштирок этган. Биринчи марта Тошкент кинофестивали давомида Лотин Америкаси, шу жумладан социалистик Куба киноижодкорларининг асарлари намойиш этилган.

    Фестиваль ишини 54 нафар муҳбирдан иборат хорижий матбуот вакиллари ёритишган.

    Фестивал давомида 9 та матбуот анжумани ўтказилган. Расмий намойишда 20 та хорижий бадиий расм, 9 та совет бадиий фильми, 58 та хорижий қисқа метражли ва ҳужжатли фильм, 20 та совет қисқа метражли ва ҳужжатли фильми иштирок этган.

    Тошкент ва Чирчиқ шаҳри кинотеатрларида хорижий ижодкорлар билан 70 дан ортиқ ижодий учрашувлар ўтказилган.

    Ўзбекистоннинг ҳужжатли ва илмий-оммабоп филмлари студиясида кино бозорининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтган. Унда "Ҳиндистон юрагини очмоқда", "Жангга фақат қариялар боради", "Буюк табиатнинг кичик мўъжизалари", " Поп ва унинг ишчиси Балда ҳақидаги эртак ", "Бузилган тақа" каби фильмлар намойиш этилган.

    Шунингдек, Тошкент халқаро кинофестивали доирасида "Ўзбекфильм" киностудиясида суратга олинган энг яхши асарларнинг ретроспектив намойиши ўтказилган. Тадбирда Комил Ярматовнинг "Алишер Навоий" ва Э. Ишмуҳаммедовнинг "Севишганлар" картиналари намойиш этилган.

    Учинчи Тошкент халқаро кинофестивалининг энг қизиқарли ҳодисаларидан бири муҳлисларнинг киноижодкорлар билан учрашувлари эди.

    Ҳиндистонлик актёр ва режиссёр Раж Капур ўзининг "Бобби" фильми намойиш этилган "Чайка" кинотеатрига томошабинлар билан учрашиш учун келган.

    Шунингдек, “Спутник” кинотеатрида ҳинд киноижодкорлари билан учрашув бўлиб ўтган, улар “Нелла” фильми ҳақида маълумот беришган, "Москва" кинотеатрида эса Шри-Ланка кино усталари “Дассанда” фильмини намойиш этишган.

    Суриялик киноижодкорлар "Фестивальный" кинотеатрида томошабинларга "Севгининг иккинчи юзи" фильмини тақдим этишган.

    Фестивальнинг расмий дастури доирасида намойиш этилган барча фильмлар махсус дипломлар билан тақдирланган.

Тошкент Халқаро Кинофестивали-III

Тошкент Халқаро Кинофестивали-II

  • Тошкент кинофестивалида 62 хорижий давлатларнинг 500 вакили, СССРнинг барча  республикалари делегациялари, БМТ вакиллари иштирок этишган. Ўзбекистон пойтахтидаги кинотеатрларда фестивальнинг 120 дан ортиқ бадиий ва ҳужжатли фильмлари намойиш этилган. Томошабинлар экранларда икки буюк қитъа халқлари ҳаётининг кенг кўламли ва таъсирли тасвирини кўриш имкониятига эга бўлишган. Киноижодкорларнинг ўзлари учун фестиваль ижодий ва ғоявий ривожланиш учун мактаб вазифасини бажарган.

    Кинофестиваль доирасида "Совэкспортфильм" томонидан кино бозори ташкил этилган. Кино бозорида 60 та хорижий кинопродюсерлар, кинокомпаниялар ва дистрибюторлик ташкилотлари вакиллари иштирок этишган.

    Ўзбекистон ҳужжатли ва илмий-оммабоп фильмлар студиясининг залида Осиё ва Африка, Марказий ва Жанубий Америка мамлакатлари вакиллари учун Совет фильмларининг тижорат намойишлари бўлиб ўтган.

    Фестивальда қандай филмлар намойиш этилган?

    Иккинчи Тошкент халқаро кинофестивалида қуйидаги фильмлар намойиш этилган: "Асосий зарба йўналиши", "Берлин учун жанг", "Сўнгги ҳужум", "Оловда қолган денгиз", "Солярис", "Оловни жиловлаш", "Яков Богомолов" "Республика ифтиҳори", "Бошқа томондан келган одам", "Даурия", "Санкт-Петербург билан хайрлашиш", "Захар Беркут", "Қўполлик", "Қўлларингнинг илиқлиги", " Севгилим учун маржон ", "Менинг етти ўғлим", "Қора консулнинг ўлими", "Семурғ", "Қиз-Жибек","Келин","Рустам афсонаси", "Рустала ва Сухроб", "Хатабала", “Қобул миссияси, "Чермен", "Қотилликда айбланмоқда".

    Совет ҳужжатли фильмлари ҳам кино бозорида кенг намойиш этилган: "Ишчилар синфи тўғрисида поэма", "Деҳқонлар", "Халқнинг содиқ ўғлонлари", "Тирик Ленин", "Россия шу ердан бошланади" ва томошабинларни Совет республикалари пойтахтлари ҳаёти ва ташқи қиёфаси билан таништирувчи бошқа фильмлар.

    Иккинчи Тошкент кинофестивали доирасида Совет давлати ҳаётидаги муҳим сана - СССР ташкил топганлигининг 50 йиллигига бағишланган совет фильмлари ҳам намойиш этилган. Фестивальга келган киноижодкорлар, кино мутахассислари ва журналистлар учун тинчлик, ижтимоий тараққиёт ва халқларнинг эркинлиги учун курашда кинонинг ўрни тўғрисида ижодий давра суҳбати ташкил этилган.

    Фестиваль давомида Тошкент, Чирчиқ ва Бухоро кинотеатрларида 55 та ижодий учрашув бўлиб ўтган. Фестиваль меҳмонлари ва иштирокчиларига Ўзбекистон пойтахти, унинг корхоналари, олий ўқув юртлари, музейлари билан танишиш учун кенг имконият яратилган. Шунингдек, Ўзбекистоннинг Андижон, Самарқанд, Бухоро шаҳарларига, Сирдарё вилоятига экскурсиялар уюштирилган. Ҳамма жойда республикамиз аҳолиси меҳмонларни самимий ва илиқ тарзда кутиб олишган.

Тошкент Халқаро Кинофестивали-II

Тошкент Халқаро Кинофестивали-I

  • Тошкентдаги биринчи Халқаро кинофестиваль 1968 йил 21-31 октябрь кунлари бўлиб ўтган. Фестивальда Осиё ва Африканинг 22 мамлакати вакиллари иштирок этишган.

    Фестиваль Осиё ва Африка қитъалари халқларининг маданий ҳаётидаги муҳим воқеага айланган ва ижодий тажриба алмашиш ва маданий ҳамкорлик, тинчлик ва халқлар ўртасидаги дўстлик шиори остида ўтказилган.

    Кинофестивальда хорижий кинематографиянинг кўплаб таниқли намоёндалари иштирок этишган, жумладан:

    Тордон Динов (Болгариялик режиссёр), Алан Гриффитс – Англия, халқаро сценарий муаллифлари гильдиясининг бош котитби, Йожеф Киш (Венгриялик режиссёр), актриса Магда Камель, япон актёри Кимура Акира, Сенегалдан ташриф буюрган актриса Мбиссин Терез.

    Фестивальга Европа ва Американинг таниқли киноижодкорлари, шунингдек, Франкфурт-Майн, Нью-Деҳли, Карфаген, Лейпциг ва Краковда ўтказиладиган бешта халқаро кинофестивальнинг вакиллари таклиф этилган.

    Тошкентга йирик халқаро ташкилотлар - БМТ, Юнеско, шунингдек, махсус ташкилотлар - Халқаро кинопродюссерлар федерацияси ассоциацияси ва Халқаро сценарий муаллифлари гильдияси вакиллари ташриф буюришган.

    Тошкент халқаро кинофестивалида қандай фильмлар намойиш этилган?

    - Совет Шарқининг республикалари томонидан қуйидаги фильмлар намойиш этилган:

    Арманистон – «Каринэ», «Арманистон ҳақида етти қўшиқ».

    Озарбайжон – “26 Боку комиссари”, «Нариман Нариманов», «Салом Озарбайжон».

    Қирғизистон – «Болалигимиз осмони», «Манасчи», «Қум қасрлари», «Совет Қирғизистони»

    Туркманистон – «Махтумқули», «Сув ҳақида қўшиқ», «Кўчманчилар», «
    Ҳал қилувчи қадам», «Ёнаётган фургоннинг йўли».
     

    - Бошқа давлатларнинг вакиллари томонидан қуйидаги фильмлар тақдим этилган:

    Ҳиндистон – «Таътил», «Ўзимизнинг одамлар», «Ғарбий Бенгалия ҳақида таассуротлар», «Бомбей тун қучоғида», «Кашмирдаги севги», «Амрапали»

    Камбоджа – «Кичкина шаҳзода», «Треавихир»

    Ливан – «Сафаролек»

    Ироқ – «Яхшиликни кўриш», «Халқ фожиаси», «Қайтиш васвасаси»

    БАР – «Почтачи», «Мен севган инсон»

    Сирия – «Юк машинаси ҳайдовчиси», «Инсон 28 126»

    Франция – «Камон билан шер ови»

    Фестиваль пойтахтимиздаги Санъат саройида Тошкент вақти билан соат 19: 00да тантанали равишда очилган. Фестивальнинг очилиш кунида Санъат саройи экранида ўзбек кинорежиссёри, СССР Халқ артисти Комил Ёрматовнинг "Инқилоб чавандозлари" фильми намойиш этилган.

    Кино бозори, фильм намойишлари ва фильмларни сотиб олиш

    Фестиваль доирасида кино бозори ҳам фаолият олиб борган, биринчи намойишлар бўлиб ўтган. Билимлар уйининг кинозалида "Совэкспортфильм" Бутуниттифоқ ассоциацияси вакиллари чет эллик меҳмонларга тўртта фильмни намойиш этишган: "Одерда баҳор", "Зося", "Уч бақалоқ" ва Моғулистон киноижодлари билан ҳамкорликда ишланган "Натижа" фильми.

    Тошкентда бўлиб ўтган биринчи Африка ва Осиё кинофильмлари намойишида Сомалининг "Қишлоқ ва шаҳар" фильми "Иқтидорли дебют учун" фахрий дипломи ва эсдалик медали билан тақдирланган. У Сомалида ишлаб чиқарилган биринчи бадиий фильм эди.

    1968 йилги Тошкент кинофестивалида Тропик Африканинг ўндан ортиқ давлатлари томонидан ишлаб чиқарилган йигирмадан ортиқ фильмлар намойиш этилган.

    Шу куннинг ўзида “Совэкспортфильм” уюшмаси раиси А.Давидов ва ирландиялик продюсер Хадем Али Совет Иттифоқи томонидан Эроннинг “Европалик келин” фильмини сотиб олиш тўғрисида шартнома имзолашган.

Тошкент Халқаро Кинофестивали-I

TXKF

Tif-fest

2021

Тошкент Халқаро Кинофестивали-XIII

1997

Тошкент Халқаро Кинофестивали-XII

1992

Тошкент Халқаро Кинофестивали-XI

1988

Тошкент Халқаро Кинофестивали-X

1986

Тошкент Халқаро Кинофестивали-IX

1984

Тошкент Халқаро Кинофестивали-VIII

1982

Тошкент Халқаро Кинофестивали-VII

1980

Тошкент Халқаро Кинофестивали-VI

1978

Тошкент Халқаро Кинофестивали-V

1976

Тошкент Халқаро Кинофестивали-IV

1974

Тошкент Халқаро Кинофестивали-III

1972

Тошкент Халқаро Кинофестивали-II

1968

Тошкент Халқаро Кинофестивали-I