
Цели и задачи XIV Ташкентского Международный кинофестиваля
XIV Тошкент Халқаро кинофестивали (кейинги ўринларда- Фестиваль деб юритилади) миллий кино санъатининг кўп асрли анъаналарини асраб-авайлаш ва ривожлантириш, Ўзбекистон Республикасида маданий-маърифий фаолиятни янада ривожлантириш ҳамда халқаро миқёсда маданий алоқаларни ривожлантириш, ватанпарварликни тарбиялаш, халқлар ўртасидаги дўстлик ва биродарликни мустаҳкамлаш, турли мамлакатлар ўртасидаги ижодий ҳамкорлик кўламини кенгайтириш, машҳур Тошкент Халқаро кинофестивалини қайта тиклаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, 2021 йил 7 апрелда қабул қилинган ПФ-6202-сон “Кино санъати ва саноатини янги босқичга олиб чиқиш, соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилмоқда.
Фестивалнинг муҳим мақсади, ўзбек томошабинларинининг кенг аудиториясини, сўнгги икки йилдаги энг сара фильмлар ва турли мамлакатлар кино санъатининг энг диққатга сазовор премьералари билан таништириш бўлиб ҳисобланади.
Фестиваллар фестивали, халқаро кинофестиваллар иштирокчилари ва ғолибларининг энг яхши бадиий фильмларининг намойишидир.
Фестиваль доирасида, жаҳон киноси юлдузлари иштирокидаги маҳорат дарслари, семинарлар, матбуот анжуманлари, ижодий учрашувлар ўтказилади.
Тошкент халқаро кинофестивалининг асосий мақсадларидан бири- профессионал тажриба алмашиш, маданиятлар мулоқоти, Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор мамлакатларнинг кинокомпаниялари ҳамда ижодий бирлашмалари ўртасидаги ҳамкорлик ва ўзаро ижодий муносабатларни ривожлантириш, ишбилармонлик алоқаларини ривожлантириш, биргаликда кино маҳсулотини яратиш бўйича шартномалар тузишдан иборат.
Фестиваль майдонларида дистрибуциянинг умумий тармоғини яратиш, кинотуризм учун локацияларни тузиш ва фестивалда иштирок этувчи мамлакатлар ҳудудида чегирмалар тизимини такомиллаштириш бўйича музокаралар олиб борилади.
Тошкентга дунёнинг 20 та етакчи кино- мактабларидан ёш киноижодкорлар келади. Улар “Беш кунда кино ” Ёшлар халқаро танлов дастурида иштирок этиб, Ўзбекистоннинг 12 вилояти бўйлаб саёҳатга чиқади ва “Ўзбекистон – Буюк ипак йўлининг дурдонаси” мавзусида фильмлар яратади. Ҳаммаси бўлиб, 20 тага яқин қисқа метражли фильмлар суратга олинади.
Тошкент халқаро кинофестивалининг таълим дастурида, дунёнинг 30 га яқин мамлакатларидан келган таниқли кинематографистлар иштирок этади. Улар талабалар ва ёш мутахассислар учун, 50 тага яқин маҳорат дарслари ўтказадилар.
2000 дан ортиқ ёш кинематографистлар, жаҳон кино санъати усталари билан мулоқот қилишдек бебаҳо тажрибага эга бўладилар.
2021 йилда Тошкентда очилган БДКИнинг биринчи хорижий филиали, очиқ эшиклар Кунини ўтказади.
Жорий йилда университетга ўқишга кирган абитуриентлар, талабалар сафига қабул қилинади.