ХIV Тошкент халқаро кинофестивали доирасида "Киночилар уйи"нинг кичик залида таниқли россиялик актёр ва продюсер Гоша Куценко томонидан маҳорат дарси бўлиб ўтди.
У суратга олиш жараёнида продюсер ва актёрнинг роли ҳақида гапирди.
“Менинг гапларим биринчи марта ўзбек тилига таржима қилинади. Шундай бўлдики, мен Тошкентга тез-тез келадиган бўлиб қолдим. Уч ой олдин ҳам бу йерга “Севги мактублари” спектакли билан ташриф буюрган эдик. Бу ер менга жуда ёқади, - деди Гоша меҳмонларни қутлаб.
Шунингдек, Гоша ўзбек тилини ўрганишни бошлашга ваъда берди.