
Дилноза Кубаева, театр ва кино актрисаси, «Шуҳрат» медали соҳибаси:
«Қандай оламшумул воқеага гувоҳ бўлишимизни биз барчамиз билар эдик. Кинофестиваль бутун халқимизга, барчамизга ажойиб ҳис-туйғулар ва кўтаринки кайфият бағишлади. У жуда шукуҳли, чиройли ва ажойиб тадбирга айланди. Фестивалнинг жуда юқори савияда ташкил этилганлиги кино санъатимизнинг яна бир улкан ютуғидир. Таассуротларимизни сўз билан ифодалаш қийин. Тошкент халқаро кинофестивали Президентимиз саъй ҳаракатлари билан Хумо қуши каби қайтадан дунёга келди. Бунинг учун Президентимизга чин юракдан миннатдорлик билдираман».