
Александр Самойленко, популярный актер театра и кино, продюсер:
«Мен бир неча йил олдин ўша қадимги Осиё, Африка ва Лотин Америкаси кинофестивали қайта тикланармикан деб ўйлардим. Бу содир бўлганлиги қувонарли. Бундан ташқари, бу жуда катта кино байрами, айни пайтда кўплаб мамлакатларни қизиқтирадиган сиёсий воқеа ҳамдир. Кинофестивалнинг қайта тикланиши стратегик аҳамиятга эга қарордир. Фестиваль нафақат санъат аҳли учун муҳим, у кино ривожига маблағ келтирадиган восита ҳамдир. Бу жуда ажойиб».